Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин улардан кейин келган авлоднинг тил борасидаги малакаси ночор эди. У ишларни чалкаштирди. Аллоҳнинг оятларини Қуръон нозил бўлган тилдан бошқа тиллар билан тафсир қилишга берилиб кетди. Оятларни нотўғри қилди. Таъвиллар кўпайди. Матнни зоҳир ва ботинга ажратди. Ҳар хил фирқалару ҳавойи нафс аҳли чиқиб, фикрлар, қарашлар хилма-хиллашди. Бу нарса фарълардаги ижтиҳоднинг ўзидагина қолмасдан аслларга қадар ҳатто ақидалару ақидаларнинг қисмларига қадар кириб борди.


Сувни баттар лойқалатган нарса шу бўлдики, улар ақлнинг ўрнини, ҳад-ҳудудини идрок қила олмадилар-да, унинг тизгинини қўйиб юбордилар. Натижада Аллоҳнинг зоти, сифатлари, Қуръоннинг яратилиши ҳақида баҳслар бошланди. Шундай тадқиқотлар қилиндики, улар на Аллоҳнинг Китобида бор ва на суннати набавияда.


Ўзлари билан бирга одамларни ҳам Аллоҳ ҳужжат нозил қилмаган баҳсларга тортдилар. Натижада мусулмонлар Пайғамбар с.а.в. ва саҳобалар бирлашган ҳақ устида бирлашиш ўрнига баттар фирқаларга бўлиниб кетдилар.
Улардан кейин келган авлодлар ҳақиқатдан янада узоқлашиб, рушду ҳидоятдан янада йироқладилар.
Олдингилар ақл тизгинини қўйиб юбориш ва тил борасидаги айрим малакасизлик каби мусибатгагина дучор бўлгандилар.
Кейингиларда ҳам бу мусибатлар ҳеч ўзгармасдан ўз ўрнида қолди. Улар ҳам ақлнинг тизгинини қўйиб юбордилар. Иккинчи мусибатни эса қиёмига етказиб қўйдилар. Яъни, тилни бутунлай эътиборсиз ташлаб, уни сариқ чақага ҳам олмай қўйдилар.


Кошкийди, улар ўзларининг саводсизлигини билишганида. Ана шунда бироз илм олишга ҳаракат қилишган бўлармиди? Лекин улар ўзларини билимдон ҳисоблашарди. Шунинг учун Аллоҳнинг дини борасида ҳам журъат қилиб, ҳар хил фатволар чиқараверардилар. Аллоҳнинг оятларини ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларини Қуръон нозил бўлган, Пайғамбар с.а.в. сўзлаган тилни билмасдан, тушунмасдан, тадаббур қилмасдан ўқирдилар.


Уларга, сизлар қандай қилиб Қуръоннинг, суннатнинг тилини билмай туриб, улардан аҳкомлар чиқарасизлар, ахир ҳукм чиқариш сизларнинг қўлинглардан келмайди-ку, Аллоҳдан қўрқмайсизларми, ўзларингиз ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштириб юргандан кўра тилга эътибор бериб, уни ўргансангизлар бўлмайдими, десангиз, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбар с.а.в.нинг суннатларини ўрганишда тилнинг унча аҳамияти йўқ, деб жавоб беришади.

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204